Директор имтиҳон жараёнлари билан танишиб, талабалар билан мулоқот олиб борди
Олдин хабар берганимиздек, филиалда 23-январь—душанба кунидан анъанавий дарс машғулотларига старт берилиб, тасдиқланган ўқув графиклари асосида I семестр бўйича якуний назорат ишлари бошланди.
Филиал директори Адилбай Есимбетов имтихон жараёнлари давомида талаба-ёшлар билан мулоқот олиб бориш мақсадида, аудиторияларга ташриф буюриб, талабалар билан суҳбатлашди.
Мулоқот давомида имтиҳон жараёнларининг шаффоф ва адолатли тарзда бўлиб ўтиши таъминланиши алоҳида таъкидлаб ўтилди. Талабаларга фақат ўз билимига таяниб, якуний назорат ишларини ижобий топшириб олишлари тавсия этилди. Имтиҳон жараёнларини баҳолаш мезонлари бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтилди. Шунингдек, директор ўқув хоналарининг иситиш тизимини кўздан кечириб, бу борада талабаларнинг фикрларини тинглади.
А.Есимбетов талабалар билан мулоқот чоғида керакли маслаҳат ва тавсияларини бериб, уларнинг фикр ва мулоҳазаларини тинглади. Шунингдек, ҳар бир талабани қийнаётган муаммо инвидуал тарзда ўрганилиб, ҳар томонлама ижобий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилиши керак эканлиги қайд этиб ўтилди.
Талаба-ёшлар имтиҳон жараёнлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавобларни олишди. Филиал директори А.Есимбетов якуний назорат ишлари адолатли тарзда олиниши назорот остида эканлигини яна бир марта таъкидлаб ўтди.
Ахборот хизмати скачать dle 12.1