SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI7 февралдан бошлаб ўқув жараёнлари анъанавий шаклда давом эттирилиши мавзусида овозли чат ўтказилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Куни кеча Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали жорий йилнинг 7 февралидан бошлаб ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклда давом эттирилиши ҳақида расмий маълумот берди. Ушбу масала юзасидан филиалда таҳсил олаётган талабаларга қўшимча маълумотларни тақдим этиш, имтиҳонлар қандай график асосида ташкил этилиши ҳамда мана тегишли мавзуга оид барча саволларга ойдинлик киритиш мақсадида бугун, яъни 4 февраль куни матбуот котиби Зийўар Хожамуратова томониданфилиалнинг расмий телеграм канали орқали ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров, «Ветеринария ва зооинженерия» факультети декани А.Каниязов, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Е.Сейтмуратов ҳамда гуруҳ тьюторлари иштирокида овозли чат ташкил этилди. Мазкур овозли чатга қарийб 200 нафарга яқин талаба-ёшлар қатнашди. Жонли мулоқат давомида талабаларга филиалнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, 7 февралдан бошлаб ўқиш жараёнлари анъанавий шаклда давом эттирилиши белгиланганлиги, талабалар турар жойининг тайёр ҳолатда эканлиги ҳамда якуний назорат ҳафталиги борасида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Филиал талабалари ҳам овозли чат давомида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, фаол иштирок этишди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз, талабалар томонидан берилган саволларнинг деярли аксарият қисми имтиҳон жараёнлари билан боғлиқ бўлди. Жумладан, 7 февраль санасига белгиланган имтиҳонлар қай тарзда бўлиб ўтиши ва Moodle электрон таълим платформасидан фойдаланишда айнан тест топшираётган пайтида юзага келган техник носозликлар бўйича савол ва мурожаатлар бўлди. А.Каниязов томонидан барча саволларга ойдинлик киритилди ва тўлақонли жавоб қайтарилди. Шунингдек, матбуот котиби З.Хожамуратова томонидан таълим соҳасига оид энг ишончли ва расмий маълумотларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали орқали ҳамда филиалнинг расмий телеграм канали орқали олишлари мумкин эканлиги таъкидлаб ўтилди ва Вазирлик канали энг ишончли манба сифатида тавсия этилди. Шу билан бирга айрим норасмий каналлардаги фейк хабарларга ишониб қолмасликлари айтиб ўтилди. Филиал талабалари овозли чат давомида барча зарур маълумотларга эга бўлишди ҳамда мазмунли тарзда бўлиб ўтганлигини эътироф этишди.