SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIТалабалар учун Zoom платформаси орқали онлайн дарслар ташкил этилмоқда » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Талабалар учун Zoom платформаси орқали онлайн дарслар ташкил этилмоқда
Талабалар учун Zoom платформаси орқали онлайн дарслар ташкил этилмоқда
Олдин хабар берганимиздек, филиалда жорий йилнинг 24 январь санасидан бошлаб масофавий таълим йўлга қўйилди. Филиал профессор-ўқитувчилари томонидан онлайн дарсларни сифатли даражада ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса талабалар билан кўпроқ жонли мулоқатни олиб бориш учун дарслар Zoom платформаси орқали ўтилмоқда. Жумладан, “Зоогигиена ва ветеринария санитарияси” фанидан Ветеринария медицинаси йўналиши 2-босқич 200-гуруҳ талабалари учун «Зооинженерия» кафедраси ассистенти Г.Аманова томонидан Zoom платформаси орқали дарс ўтилди. Мазкур дарс жараёнларига филиал директори Адилбай Есимбетов бевосита қатнашиб, жараённи онлайн кузатиб борди. У ўз сўзида филиалда таҳсил олаётган талабаларга ҳар қандай шароитда ҳам сифатли таълим бериш зиммамиздаги энг асосий вазифамиз эканлигини таъкидлаб ўтди. Онлайн дарс давомида гуруҳ талабалари тўлиқ иштирок этишди. Ўқитувчи томонидан уларга мавзу бўйича батафсил тушунчалар берилди. Эндиликда бир ой муддат давомида олий таълим муассасаларида таълим олиш тизими масофавий шаклда олиб борилиши муносабати билан филиалда ўқиш жараёнлари онлайн тарзда ташкил этилади. Бунда албатта профессор-ўқитувчиларимиз томонидан биринчи навбатда таълимнинг сифатини таъминлаш мақсадида барча саъий ҳаракатлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Талаба-ёшлар билан жонли мулоқатни олиб бориш мақсадида эса Zoom платформаси орқали дарсларни ташкил этиб бориш мунтазам равишда йўлга қўйиб борилади. Энг муҳими бўлажак мутахассислар онлайн дарсларга фаол иштирок этиб, берилган топшириқларни ўз вақтида бажариб боришлари зарур.