Онлайн тарзда ўтказиладиган танловларга старт берилди!
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали қишқи таътил кунларида филиалда таҳсил олаётган талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида онлайн тарзда ўтказиладиган танловларга старт беради!
Филиал талабалари қуйида рўйхати кўрсатилган танловларда қатнашишингиз ва ўзингизни синаб кўришингиз мумкин:
➖14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” шиори остида онлайн видеороликлар танлови. Шартлари: Давомийлиги 5 дақиқа атрофида бўлган, сифатли ва энг муҳими берилган мавзуни креатив ёндашув билан ёритиб бера оладиган видеоролик тақдим этилиши керак. Бунда сиз роликни қорақалпоқ ва ўзбек тилларида тайёрлашингиз мумкин. Энг яхши деб топилган 3 та видеоролик муносиб тарзда диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Мазкур танлов 10 январдан 14 январь кунига қадар ўтказилади;
➖14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Ватанпарварликни мен қандай тушунаман?» мавзусида онлайн иншолар танлови. Шартлари: Иншолар электрон шаклда Times New Roman шрифтида, 14 ўлчамда, 1,5 интервалда, камида 3 бет ҳажмда топширилиши керак. Грамматик хатоларга йўл қўйилмаслиги зарур. Иншоларни баҳолашда асосан муаллифнинг ижодий ёндашуви ва мавзуни ёритиб беришда ўз фикрларини равон баён қилиши инобатга олинади. Кўчирмачилик қилиш мумкин эмас эканлиги қаътий огоҳлантирилади. Иншо қорақалпоқ ва ўзбек тилларида қабул қилинади. Энг ижодкор 3 та муаллиф диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Энг муҳими ғолибликни қўлга киритган 3 нафар талабанинг иншоси ўз муаллифлигида ва ўзининг расми билан филиалнинг расмий веб-сайти ҳамда барча ижтимоий тармоқларида эълон қилинади. Танловни ўтказиш муддати 15-17 январ кунлари;
➖Талаба-ёшларнинг билим ва зукколикларини синовдан ўтказиш учун «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтади. Иштирок этиш истагидаги талабалар рўйхатдан ўтади ва ўйин телеграм канали орқали онлайн тарзда олиб борилади. Муддати 18 январь. Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди;
➖Талабалар орасида китобхонликни янада кенг тарғиб қилиш мақсадида «Мен севиб ўқиган асар» танлови. Шартлари: Ҳар бир талаба ўқиган асари (китоби) ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини эркин тарзда ёзиб, иншо шаклида тақдим этиши керак. Бунда иштирокчи ўзи ўқиган асарни ижодий ёндашув билан таъсирчан қилиб ифода этиши талаб этилади. Иншолар электрон шаклда Times New Roman шрифтида, 14 ўлчамда, 1,5 интервалда, камида 4 бет ҳажмда топширилиши керак. Иншо қорақалпоқ ва ўзбек тилларида қабул қилинади. Ғолиб бўлган талабаларга диплом ва машҳур адибларнинг асарлари тақдим этилади. Мазкур танлов 19-январдан 21 январьга қадар ўтказилади;
➖Филиал талаба-қизлари ўртасида 5 та муҳим ташаббус доирасида “Энг чевар қиз” ва “Энг пазанда қиз” танловлари ўтказилади. Бунда иштирок этиш истагидаги талаба қизлар ўз қобилиятларини намоён қилиши, жумладан, тикувчилик, тўқимачилик ва кастачилик бўйича ўзларининг ишларини, моҳир пазанда қизлар эса ўзлари тайёрлаган ҳар хил пишириқларни видеоролик ва расм шаклида жўнатиши керак бўлади. Ғолиб деб топилган қобилиятли 3 нафар талаба-қиз диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Танлов 22-24 январь кунлари ўтказилади.
✔️Талабалар сизга тақдим этилаётган бундай ажойиб имкониятдан албатта унумли фойдаланинг ва қишқи таътилингизни биз билан янада мароқли ўтказинг! Ҳар бирингиздан фаоллик кўрсатишингизни кутиб қоламиз. Танловларда иштирок этинг ва муносиб тақдирланинг!
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1