Талабалар учун онлайн маъруза ташкил этилди
Шу кунга қадар Академик Д.Н.Прянишников номидаги Пермь Давлат аграр-технология университетининг профессор-ўқитувчилари томонидан филиал талабалари учун онлайн маърузалар ташкил этиб келинаётган эди. Навбатдаги видеоконференция алоқаси орқали «Паразитология / протозоология» мавзусида бўлиб ўтган маърузада ҳам филиал талабалари фаол иштирок этишди. Биология фанлари доктори, Сивкова Татьяна Николаевна томонидан ўтказилган маърузада Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Т.Ибраимов, «Ветеринария» кафедраси мудири Ш.Авезимбетов, кафедра ассистени А.Сейпуллаев, «Зооинженерия» кафедраси мудираси А.Торешовалар иштирок этишди. Икки олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми асосида олиб борилаётган онлайн маърузалар ўзининг самарали натижасини бериши аниқ. Маъруза давомида талабаларга протозоология фанининг аҳамияти, нималарни ўрганиши борасида батафсил маълумотлар берилди. Шу билан бирга мавзуга оид қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Талабалар билан олиб борилган онлайн мулоқат давомида савол-жавоблар орқали уларнинг тушунчаларини бойитиб боришга ҳаракат қилинди. Мазкур онлайн маъруза қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Филиал талабаларининг билимларини мустаҳкамлаб боришда шу сингари онлайн маърузалар муҳим аҳамият касб этади. Сивкова Татьяна Николаевна талабаларнинг мавзуни яхши ўзлаштирганлигини ва уларнинг тиришқоқлигини алоҳида эътироф этиб ўтди ҳамда келгусида ҳам улар учун бажонидил маърузалар ўтишини билдирди. Муҳими филиал талабалари мутахассислиги бўйича ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб бормоқда.
скачать dle 12.1