Коронавирусга қарши эмланиш жараёнлари давом эттирилмоқда.
Маълумки, мамлакатимизда коронавирусга қарши эмланиш жараёнлари олиб борилмоқда. Биринчи навбатда касалликдан сақланиш мақсадида бугун шаҳримиздаги 5-сон оилавий поликлиникасида филиал директори Адилбай Есимбетов бошчилигида профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимлар коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи босқичини олди. Касалликдан ҳимояланиш ҳамда коронавирусни енгишда вакцина қабул қилиш самарали йўл эканлиги шифокорлар томонидан таъкидлаб ўтилди. Шу тарзда директор ташаббуси билан филиал жамоаси вакцинанинг иккинчи босқичини қабул қилди.
Ахборот-технология бўлими бошлиғи: А.А.Абдикаликовскачать dle 12.1