Ветеринария клиникасига Пекинес зотли 13 ёшдаги ит олиб келинди
Жорий йил 29 август куни филиалимиздаги ветеринария клиникасига Пекинес зотли 13 ёшдаги кўкрак бези ўсмаси касаллигига чалинган ит олиб келинди ва жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Мазкур жараёнда ветеринар М.Сегизбаев ёнида Д.Зиннатдинов ва А.Адилбековалар ёрдамчи вазифасини бажаришди. Дастлаб жарроҳлик амалиётига пухта тайёргарлик кўрилди. Операция столига ётқизилган итга наркоз берилди. Жараён давомида санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилинди. Шундай қилиб, навбатдаги жарроҳлик амалиёти ҳам муввафақиятли тарзда амалга оширилди. Мутахассисимизнинг таъкидлашича, бундай вазиятларда операция ўтказиш ва ўсмани олиб ташлаш муҳим саналар экан. Маълумотларга қараганда итларда кўкрак бези ўсмалари кенг тарқалган касаллик ҳисобланади. Ветеринария клиникамизда соҳа мутахассиси томонидан амалга оширилаётган операциялар ёрдамида одамларнинг уйларида меҳир билан парвариш қилаётган итлари даволанаётгналигидан мамнунмиз. Албатта, талабалар учун бу катта амалий тажриба бўлиб келмоқда.
скачать dle 12.1