3 май–Жаҳон матбуоти эркинлиги куни
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йилда 3 май санаси Жаҳон матбуоти эркинлиги куни сифатида таъсис этилган. Бугун журналистлар,матбуот котиблари ва блогерлар жамиятимизнинг бир қисмига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Қолаверса, уларнинг фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Айниқса муҳтарам Президентимиз бу соҳа вакилларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Президентимиз: “Сизларни менга кўмакчи, елкадош, ҳам ютуғимизни, ҳам камчилигимизни халқимизга адолатли етказаётган куч деб биламан”,- дея бежизга таъкидламадилар. Биз адолат овозимиз. ОАВ вакиллари, журналистлар халқ учун хизмат қилади. Бугун юртимизда ҳам ривожланган хорижий давлатлар каби журналист касби эъзозланиб, уларнинг нуфузи баланд эканлиги бизни жуда севинтиради. Шу ўринда матбуот котиби лавозими ҳам абрў-эътиборга сазовор эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Афсуски орамизда буни ҳали-хануз англаб ета олмаётганлар ҳам йўқ эмас. Бир сўз билан айтганда бугун мазкур соҳада фаолият кўрсатаётганлар ҳақиқий фидойилар десак муболаға бўлмайди. Бугунги ажойиб сана муносабати билан барча ҳамкасбларимни, журналист ва блогерларни, таҳририят ходимларини самимий муборакбод этаман! Сизларга қайноқ шижоат, ижодий парвозлар ҳамда саломатлик тилайман! Қадрингиз ҳамиша баланд бўлсин!
Зийўар Хожамуратова
Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Матбуот котиби
скачать dle 12.1