“Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида семинар бўлиб ўтди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида семинар бўлиб ўтди. Семинарга “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси А.Якупов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими мутахассиси, Ўзбекистон Республикасига меҳнати синган маданият ҳодими, шоир Ш.Аяпов, «Гулзор» МФЙ профилактика инспектори лейтенант М.Абатов ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этишди. Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров семинарни очиб бериб, сўз навбатини ташриф буюрган меҳмонларга берди. Шундан сўнг А.Якупов сўзга чиқиб, талаба ёшларга мавзу доирасида маъруза қилди. Жумладан, ёшлар қалбида ватанга бўлган муҳаббатни янада ошириш орқали ҳар хил ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириб бориш, интернет тармоғидан холисона фойдаланиш сингари масалалар тўғрисида сўз этилди. Шунингдек, диний йўналишда фаолият кўрсатаётган расмий сайтлар ва телеграм каналлар рўйхати ҳам келтириб ўтилди. Семинар давомида Ш.Аяпов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Г.Хожаметов ҳамда ўзбек тили ўқитувчиси Н.Қурбанбаева “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Филиал талаба-ёшлари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоблар олишди. Шу каби мавзулардаги тадбирлар ва семинарларни ташкил этиш орқали талаба-ёшларнинг маънавий ва маърифий билимларини ошириш ҳамда уларга зарур бўлган маълумотларни етказиб бериш мақсади қўзда тутилган. Бугунги семинар давомида ҳам талабаларимиз мавзу бўйича керакли маълумотларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1