Контракт тўлашнинг охирги муддатига 2 кун қолди
Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган биринчи босқич талабаларга эслатиб ўтамиз, бакалавриат ва магистратурага базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда хорижий фуқаро сифатида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 декабри этиб белгиланган. Демак, контракт тўлашнинг охирги муддатига 2 кун қолди. Шунинг билан бирга қўшимча равишда яна бир марта эслатиб ўтамиз, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қораўзак туманларидаги 56,7 баллдан кўп тўплаган абитуриентларга шартнома тузишнинг сўнгги муддати ҳам 2020 йилнинг 1 декабрь санаси этиб белгиланган.
Зийўар Хожамуратова
скачать dle 12.1