Тьюторлар учун семинар ташкил этилди
Жорий йилнинг 11 январь куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида тюторлар учун ўқув-семинари ташкил этилди. Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари С.Ганиев ўз кириш сўзида ушбу семинардан кўзланган асосий мақсад филиалда тьюторлик фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш ҳамда амалга оширилган ишларни биргаликда таҳлил қилишдан иборат эканлигини таъкидлаб, шу кунга қадар эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликларни қайд этиб ўтди.
Ветеринария ва зооинженерия факультети декани муовини Е.Сейтмуратов томонидан олиб борилган семинар давомида тьюторлар зиммасидаги масъулиятлар ва амалга ошириши лозим бўлган асосий вазифалар нимадан иборат эканлиги, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, талабалар билан самарали иш олиб боришни қандай йўлга қўйиш ҳамда уларнинг муаммоларини мунтазам равишда ўрганиб бориш, улар билан ишлашнинг мукаммал тизимини яратиш бўйича батафсил тушунчалар ва зарур бўлган маълумотлар берилди.
—Тьюторлар талабалар билан иш олиб боришда асосий бўғин ҳисобланади. Шу боис, улар юксак масъулият эгалари бўлиши зарур эканлиги эътироф этилган. Бугунги кунда филиалда ўз фаолиятини олиб бораётган 7 нафар тьюторнинг ишлаш самародорлигини янада оширишда уларга бевосита кўмак бериб бориш бизнинг ҳам вазифамизга киради—дейди Е.Сейтмуратов.
Бугунги ташкил этилган ўқув-семинари тьюторларнинг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг ишлашга бўлган иштиёқини янада оширишда хизмат қилади деб ўйлаймиз. Боиси, семинар давомида уларга керакли бўлган тушунчалар ва зарур бўлган тавсиялар берилди. Шунингдек, 7 нафар тьюторнинг фикр ва таклифлари ўрганилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.
скачать dle 12.1