Таянч олий ўқув юрти мутасаддилари томонидан филиалга ташриф амалга оширилди
Филиалимизга таянчолийўқув юртимиз, яъни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ўқув ишлари проректори A.Элмуродов ва Зооинженерия факултети декани О.Бойматовлар ташриф буюришди. Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад, жорий йилда ўтказилиши кутилаётган aттестация жараёнларига тайёргарлик кўриш бўйича амалий ёрдам беришдан иборатдир.
Улар томонидан филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлар иштирокида Aттестация-аккредитация жараёнлари бўйича батафсил тушунтириш ишлари олиб борилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ташриф доирасида мутасаддилар томонидан филиал биноси, ўқув жараёни ҳамда амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди. Тегишли меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилиб, филиалда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли тавсиялар бериб боришди.
Албатта, таянч олий ўқув юртимиз мутасаддилари томонидан ташкил этилаётган маҳорат дарслари ҳамда кўрсатаётган амалий ёрдами филиал раҳбариятига aттестация жараёнларига тайёргарлик кўриш бўйича яхши кўмак беради десак муболаға бўлмайди. Маълумот учун, Aттестация - аккредитация жараёни 2023-йил сентябр ойида бўлиб ўтиши белгиланган.
Бугун Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ўқув ишлари проректори A.Элмуродов ва Зооинженерия факултети декани О.Бойматовларнинг филиалга ташрифи ўз ниҳоясига етди.
скачать dle 12.1