Ветеринария ва зооинженерия факультетида якунига етиб бораётган 2022 йил сарҳисоб қилинди
Маълумки, 2022 йил якунланиб, янги 2023 йил кириб келишига саноқли кунлар қолмоқда. Бугун «Ветеринария ва зооинженерия» факультетида якунига етиб бораётган 2022 йил сарҳисоби бўйича факультет кенгаши бўлиб ўтди. Унда факультет декани А.Каниязов, декан муовини Е.Сейтмуратов ҳамда барча кафедра профессор-ўқитувчилари қатнашди. Дастлаб, А.Каниязов сўзга чиқиб, барчани кириб келаётган янги йил байрами билан қутлади ва ўзининг самимий тилакларини билдирди.
Факультет кенгаши давомида йил мобайнида амалга оширилган ишлар, ҳар бир кафедранинг эришган ютуқлари, йўл қўйилган камчиликлар ва ўқитувчиларнинг кўрсаткичлари кенг муҳокама қилинди. — Ўтиб бораётган 2022 йил факультетимиз учун муввафақиятли йил бўлди десак муболаға бўлмайди. Кўплаб ижобий натижаларга эришган бўлсак, шунга яраша хато ва камчиликларга ҳам йўл қўйдик. Албатта, улардан ўзимиз учун тегишли хулоса чиқариб, келгусидаги режаларимизни белгилаб олдик.
Энг муҳими директоримизнинг қўллаб-қувватлаши остида ҳамма ишни ҳамжиҳатликда, биргаликда амалга оширдик. Барчангизга миннатдорчилик билдираман— дейди факультет декани А.Каниязов. Шунингдек, йил давомида фаоллик кўрсатган ва ютуқларга эришган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар ва тьюторлар фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Шу жумладан, яқиндагина натижалари эълон қилинган номдор давлат стипендиялари ғолибларининг илмий раҳбарлари ҳамда тьюторлари А.Баймуратов ва Ж.Мамбетниязовлар ҳам фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланди. Йил сарҳисоби тадбири давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилиб, қўлга киритилган юутуқлар муҳокама қилинди ва келгусидаги режалар белгилаб олинди. Кенгаш иштирокчиларига ижобий кайфият улашилди.
скачать dle 12.1