Муносабат: Таълим сифатини баландпарвоз гаплар билан эмас, амалий саъй-ҳаракатлар билан ошириш зарур
Куни кеча бутун Ўзбекистон аҳли шунинг ичида филиалимиз профессор-ўқитувчилари ва талабалари Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳамда Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини интиқлик билан кутиб, катта ҳаёжон ва диққат билан тингладилар. Маълумки, Муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳамда Ўзбекистон халқига мурожаат йўллаш анъанаси 2017 йилдан буён давом этиб келмоқда.
Мазкур мурожаатномада мамлакатимиз тараққиётининг энг муҳим устувор вазифалари белгилаб берилди. Давлатимиз раҳбари томонидан 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилгани олий таълим соҳасига имконият эшикларини янада катта қилиб очиб берилишига яна бир муҳим қадам бўлади деб ўйлайман. Президентимиз томонидан “Таълим сифатини ошириш - Янги Ўзбекистон тараққиётининг якка-ю-ягона тўғри йўлидир”-дея алоҳида таъкидлаб ўтилиши фикримнинг исботи, деб ўйлайман.
Мана шу жумлаларни диққат билан тинглаб ўтириб, бизнинг елкамизда катта масъулият турганлигини яна бир марта чуқур хис қилган ҳолда, келгусида, амалга оширишимиз зарур бўлган залворли вазифаларни кўз олдимдан ўтказдим. Мурожаатномада Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилиши таъкидланди. Эндиликда, ёшларга фақат сифатли таълим бериш энг асосий мақсадларимиздан бирига айланади.
Юртбошимиз таъкидлаганларидек, баландпарвоз гаплар билан таълим сифатини ўзгарта олмаймиз. Жадаллик билан ривожланаётган ҳозирги даврда айниқса, таълим соҳасида эски тизимни замон ҳам ёшлар ҳам қабул қилмайди. Шу боис, 2023 йилдан бошлаб янги дастур асосида ҳар бир вилоятда 1 тадан техникумда Европа касбий таълим стандартлари жорий этилиши ва келаси беш йилда барча коллеж ва техникумлар ушбу тизим билан қамраб олиниши белгиланди.
Шунингдек, Давлатимиз Раҳбари томонидан 2023 йилда давлат грантлари учун 130 минг жой ажратилиши таъкидлаб ўтилди. Биз келажак авлоднинг таълими ва тарбиясига масъул раҳбарлар сифатида замонавий таълимни яхши йўлга қўйиб, биринчи навбатда унинг сифати ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилишимиз зарур.
Мурожаатномада илгари сурилган ташаббус ва таклифлардан келиб чиқиб, амалга оширишимиз зарур бўлган ишларни аниқ белгилаб олишимиз лозим.
Таълим тизимини ислоҳ қилишда ўз ҳиссамизни қўшиб, бу борада масъулиятни янада чуқур ҳис қилиш билан бирга олдимизга катта мақсадларни қўйиб, имкон қадар узоқроққа боришни кўзлашимиз шарт. Биз бир нарсани ёдда тутишимиз керак, келажак таълими фақатгина ёшларга эмас тўғридан-тўғри бизга ҳам боғлиқ.
Мана шуни унутмаган ҳолда муккамал режа тузиб олишимиз ва шу режа асосида таълим сифатини ошириб, жадал ривожланишни йўлга қўйишимиз керак. Биз ёшларга замонавий таълим олиши учун ҳамма шароитни яратиб берсак, улар албатта бундай имкониятдан фойдаланишади. Эндиликда, биз аниқ рақамлар билан ишнинг самарали натижасини кўрсатишимиз зарур.
Президент илгари сураётган эзгу ғоялар ёшлар етук ва замонавий билим олиши учун катта замин яратиб бериши аниқ. Таълим соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар талаба-ёшлар учун ўзига хос мотивация бўлиб хизмат қилиши билан бирга, уларнинг катта ютуқларга эришиши учун муҳим омил бўлиб ҳисобланади.
Улар фақат мана шундай кенг ва ажойиб имкониятлардан фойдаланиб билиши зарур бўлади. Қуруқ рақамлар ва баландпарвоз гаплардан қочиб, ишнинг аниқ натижасини кўрсатиб бериш вақти келди. Олий таълим соҳасида белгилаб берилган мана шундай залворли вазифалар бизни салмоқли ишлар қилишга чорлайди.
Эндиликда натижа фақат ва фақат аниқ натижа кўрсатишимз зарур. Юртбошимиз айтган ҳар бир сўзида барча ислоҳотлар халқимизнинг фаровон турмуш кечириши учун амалга оширилиши кераклиги ёққол сезилиб турди. Мурожаатномани тинглаб ўтириб яна бир бор келажаги порлоқ мамлакатнинг фуқароси эканлигимдан ғурурландим.
Биз эса талабаларга юқори сифатли таълим беришни таъминлашда ўзимизни масъул деб билиб, ижобий натижаларга эришиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни сафарбар этишимиз зарур деб ўйлайман.
СамДВМЧБУ Нукус филиали директори,
биология фанлари доктори, доцент
Есимбетов Адилбай Тлепович
скачать dle 12.1