Филиал талабаси Осиё чемпиони
Жорий йилнинг 16-19-декабрь кунлари Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида “Ўзбек Жанг Санъати” спорт тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ушбу бўлиб ўтган мусобақада Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг Ветеринария-санитария экспертизаси йўналиши 2-босқич 215-гуруҳ талабаси Серимбетова Камилабану Тенелбаевна 3-ўринни эгаллаб бронза медалини қўлга киритди. Осиё чемпионатида муносиб иштирок этиб, фаҳрли ўринни олишга муввафақ бўлган талабамизни Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Е.Сейтмуратов, тьютори Ж.Мамбетниязов ҳамда бир гуруҳ талаба-ёшлар қаҳрамонимизнинг ота-онаси билан биргаликда Нукус шаҳри марказидаги “Манеж” спорт комплекси ёнида тантанали кутиб олишди.
—Биз Камилабанунинг мусобақадан албатта ижобий натижа билан қайтишига ишонган эдик. Мана бугун филиал раҳбарияти ва гуруҳдошлари билан биргаликда ғолиба қизимизни муносиб кутиб олиб, самимий табрикларимизни билдирдик. Албатта, бу ғалабада филиалда спорт соҳасига қаратилган эътибор ҳам муҳим роль ўйнади деб ўйлайман. Келгусида мана шундай ижобий янгиликлар бардавом бўлишини тилаб қоламиз—дейди тьютори Ж.Мамбетниязов. Осиё чемпионатида 3-ўринни қўлга киритган талабамизни филиал жамоаси номидан самимий қутлаймиз ва келгусидаги фаолиятида зафарлар тилаймиз.
Маълумот учун, ушбу талаба қизимиз бундан аввал ҳам Ўзбек жанг санъати спорт тури бўйича нуфузли мусобақаларда фаҳрли ўринларни қўлга киритиб келган.
скачать dle 12.1