Филиал директори юксак эътирофга сазовор бўлди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бир гуруҳ ректор ва директорларга “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Қувонарлиси, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг директори, биология фанлари доктори, доцент Есимбетов Адилбай Тлепович “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди. Ушбу эсдалик нишонини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Каримов Комилжон Ҳамидович тантанали равишда топширди.
Ҳурматли Есимбетов Адилбай Тлеповични бутун филиал жамоаси номидан давлатимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлганлиги ҳамда эсдалик нишони билан тақдирланганлиги билан самимий муборакбод этамиз. Ҳамийша мана шундай юксак мақомга эришиб юришингизни тилаймиз! Катта бир самимият билан сизни табриклаймиз!
Филиал матбуот хизмати скачать dle 12.1