Вологда давлат сут хўжалиги академияси билан ҳамкорликда онлайн маъруза ташкил этилди
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш, таълим сифатини янада ошириш ва хорижий давлат олий ўқув юртларининг илғор тажрибаларини ўзлаштириб бориш мақсадида ҳамкорлик шартномалари ва меморандумлар имзоланиб, талаба-ёшлар учун онлайн маърузалар ташкил этиб келинмоқда. Навбатдаги онлайн маъруза Верещагина номидаги Вологда давлат сут хўжалиги академияси билан ҳамкорликда олиб борилди. 1-босқич 108-гуруҳ талабалари учун Верещагина номидаги Вологда давлат сут хўжалиги академияси декани, техника фанлари номзоди Куренкова Людмила Александровна томонидан «Сут ва сут маҳсулотлари» (Технология молоко и молочных продуктов) мавзуси асосида онлайн дарс ўтилди.
Ушбу маърузага илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи А.Мамбетназаров, «Зооинженерия» кафдераси мудираси А.Торешова ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Дарс давомида талаба-ёшларга сигир сутининг таркиби ва оқсил миқдори ҳақида тушунчалар берилди. Мавзу доирасида маъруза иштирокчиларига сутни қайта ишлаш технологияси ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Филиал талаба-ёшларининг мутахассислиги бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб боришда хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб этган ҳолда, мана шундай онлайн маърузалрни ташкил этиб бориш ижобий натижаларни бериб бориши аниқ. Бугунги дарс давомида ҳам талаба-ёшларга маърузачи Куренкова Людмила Александровна томонидан яхшигина маълумотлр тақдим этилди.
скачать dle 12.1