Ўзбекистон Республикаси давлат Мадҳияси қабул қилинганлигига 30 йил тўлди
Жорий йилнинг 10 декабрь куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлат Мадҳияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов, «Ветеринария ва зооинженерия» факультети декан муовини Е.Сейтмуратов, «Иқтисодиёт ва гуманитар» фанлар кафедрасининг ассистент-ўқитувчиси А.Абатов, тьюторлар ҳамда талаба-ёшлар қатнашди. Тадбир Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат мадҳиялари билан бошланди.
А.Сейткамалов тадбир бошида сўз олиб, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси давлат Мадҳияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан самимий қутлаб ўтди. Тадбир давомида Е.Сейтмуратов ва А.Абатовлар сўзга чиқиб, Давлат мадҳиясининг қабул қилиниш тарихи ҳамда муаллифлари ҳақида батафсил маълумотларни бериб, ҳаммамиз учун муқаддас ҳисобланган қўшиқ, яъни миллий мадҳиямиз қалбимизда чинакам ватанпарварлик туйғусини шакллантириб, биз учун ғурур ва ифтихор тимсоли эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Мадҳиямиз янграганда барчамиз ўнг қўлимизни кўксимизга қўйиб, жўр бўлиб куйлашимиз ва ҳурмат бажо келтиришимиз бежизга эмас. Зеро, мадҳиямиз матнидаги улуғвор сўзлар бизга катта куч ва ғайрат бағишлаб, ўзимизни шу юртнинг фарзанди эканлигимизни яна бар марта чуқур ҳис этишимизга имкон беради.
Тадбирда маърузачилар томонидан мадҳиямизга шу каби чиройли таърифлар бериб ўтилди. Шунингдек, талаба-ёшлар томонидан мавзуга оид шеърлар маромига етказиб ижро этилди. Ўзбекистон Республикаси давлат Мадҳияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган ушбу тадбир филиал талаба-ёшлари қалбида ватанга, она юртга бўлган меҳр-муҳаббатини янада орттириб, уларнинг маънавий юксалиб боришига хизмат қилади.
скачать dle 12.1