Ижарада яшовчи талаба-қизларнинг шароитлари ўрганилди
Филиалда вилоятлардан ва олис туманлардан келиб таҳсил олаётган талабалар ТТЖда ва ижара уйларда истиқомат қилиб келмоқда. Ушбу талабаларнинг ҳолидан мунтазам равишда хабар олиш, муаммо ва шароитларини ўрганиб бориш ишлари тизимли равишда яхши йўлга қўйилиб, тегишли масъуллар томонидан ижара уйларга ташрифлар давомий турда амалга оширилмоқда. Жумладан, «Ветеринария ва зооинженерия» факультети деканининг Хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси З.Даулетова, профилактика инспектори, катта лейтенант Қ.Қайпназаров ҳамда тьютор Э.Джумабаевалар биргаликда ижара уйларда яшайдиган талаба-қизларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олди.
Ташриф аввалида, улар томонидан ижарада яшовчи қизларнинг шароитлари яқиндан ўрганилди. Уларнинг ҳар бири билан очиқ мулоқот олиб борилиб, самимий суҳбат ташкил этилди. З.Даулетова талаба-қизларга ҳар қандай муаммо бўйича ўзига мурожаат этишлари мумкин эканлиги ва биргаликда ечим топишга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, уларга «Биз зўровонликка қаршимиз» мавзуси доирасида кенг тушунчаларни ҳам бериб ўтди. Ташриф буюрувчилар томонидан талаба-ёшларга ёнғин хавфсизлиги, ис гази ва ботулизм кассалиги ва уни олдини олиш бўйича батафсил тушунтириш ишлари олиб борилиб, зарур тавсиялар берилди. Ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидалари айтиб ўтилди. Иситиш тизимлари кўздан кечирилиб, ис гази билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар бўйича ҳаётий мисоллар келтирилиб, талабаларга ушбу масалага жуда эътиборли бўлишлари зарур эканлигини алоҳида уқтириб ўтилди.
скачать dle 12.1