Филиалда эрта тонгдан миллий мадҳиямиз янгради
Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганига 30 йил тўлди. Ушбу сана муносабати билан Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида эрта тонгдан қалбларимизни фахр ва ифтихорга тўлдириб, миллий мадҳиямиз янгради.
Ушбу тадбирда филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, тьюторлар ҳамда талаба-ёшлари томонидан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳиялари ижро этилди.
Филиал директори Адилбай Есимбетов тадбирда сўз олиб, «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан барчани самимий муборакбод этди ва миллий мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи бўлиб ҳисобланиши ва мадҳиямиз янграган онларда ҳар биримизнинг юрагимизни ғурур ҳиси чулғаб олишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, бугунги сана муносабати билан филиалда тадбирлар давом эттирилиши айтиб ўтилди.
Маълумот учун, “Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси” тўғрисидаги қонун 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ўн биринчи сессиясида қабул қилинган.скачать dle 12.1