Бош қомусимиз қабул қилинганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан тадбир ташкил этилди
Жорий йил 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 30 йил тўлади. Ушбу сана муносабати билан бугун Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг мажлислар залида тадбир ташкил этилди. Унда филиал раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитасининг раиси П.Айтниязов, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи А.Ергунисов, Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьяси Г.Зарипова, профессор- ўқитувчилар, тьюторлар ҳамда талаба-ёшлар қатнашди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат мадҳиялари билан бошланди. Филиал директори Адилбай Есимбетов тадбирни кириш сўзи билан очиб берди ва йиғилганларни яқинлашиб келаётган улуғ байрам муносабати билан самимий табриклаб ўтди. Ташриф буюрган меҳмонлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси муҳим тарихий ҳужжат сифатида халқимиз тинч ва осойишта турмуш кечираётганлигининг қонуний кафолати бўлиб келаётганлигини, жаҳон миқёсида муносиб ўрин эгаллашимизда мустаҳкам пойдевор вазифасини ўташи ҳамда бугунги Конституциявий ислоҳотлар ҳақида тўхталди.
Шунингдек, тадбир давомида талаба-ёшларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Ҳар биримиз Бош Қомусимиз — Конституциямизни яхши билишимиз, ҳуқуқий саводхонлик даражамизни орттириб боришимиз ва қонунларга қатъий риоя этишимиз кераклиги маърузачилар томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди. Талаба-ёшлар ҳам минбарга чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини айтиб ўтишди ва байрам муносабати билан ўз самимий тилакларини ҳам билдиришди. Шу каби тадбирларни ташкил этиб бориш талаба-ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятни ошириб боришга хизмат қилади.
Филиал матбуот хизмати скачать dle 12.1