«Ҳайвонлар анатомияси, физиологияси ва биокимёси» кафедрасида кимё кечаси ўтказилди
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг «Ҳайвонлар анатомияси, физиологияси ва биокимёси» кафедрасида ассистент-ўқитувчиси З.Оспанова ташаббуси билан кимё кечаси ташкил этилди. Тадбирга ушбу кафедранинг ўқитувчилари ҳамда Ветеринария-санитария экспертизаси йўналишининг 2-босқич 215-гуруҳ талабалари иштирок этишди.
Кимё кечасини юқори савияда ташкил этиш мақсадида ушбу тадбир қуйидаги 4-шарт асосида беллашув тариқасида олиб борилди:
1.Кимё фанига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган хорижий ва Ўзбекистон олимлари ҳақида маълумот бериш;
2.лаборатория ишларини кўрсатиб бериш
3.викторина шарти;
4.кимё фанига оид саҳна кўриниши.
Дастлаб, З.Оспанова томонидан ушбу кечани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ҳамда шартлар бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтилди. 2-босқич 215-гуруҳ талабалари гуруҳларга бўлинган ҳолда 4-шарт асосида ўзаро беллашдилар. Кеча давомида талаба-ёшларнинг кимё фани бўйича ўзлаштирган билим ва кўникмалари мустаҳкамланиб борди. Талабалар жуда фаол қатнашишга ҳаракат қилишди. Тадбирнинг якуний қисмида ушбу фаол иштирок этган талабаларга фаҳрий ёрлиқ топширилди.
скачать dle 12.1