Сиртқи бўлим талабалари билан суҳбат ташкил этилди
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг сиртқи бўлимида таҳсил олаётган талаба-ёшлар билан суҳбат ташкил этилди. Тадбирни ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров очиб бериб, ушбу суҳбатни ўтказишдан кўзланган мақсад ва муҳокама қилиниши зарур бўлган масалаларга тўхталди. Шундан сўнг, «Ветеринария ва зооинженерия» факультети декани А.Каниязов сўз олиб, филиалдаги ўқув жараёнлари, талабаларнинг давомати, дарс жараёнларини юқори даражада ташкил этиш бориш ҳамда контракт тўловлари бўйича гапирди. Сиртқи бўлимнинг 2-босқич талабалари билан олиб борилган очиқ мулоқот давомида дарс жараёнлари ва қолган барча тегишли масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, филиалдаги тартиб-интизом ҳақида ҳам гапириб ўтилди.
— Филиалда таҳсил олаётган ҳар бир талабанинг етук билим олиши учун астойидил ҳаракат қиламиз. Ўқув жараёнларини максимал тарзда сифатли ташкил этишга алоҳида аҳамият қаратиб, бу борада назоратни ҳам кучайтириб боришга интиламиз— дейди факультет декани А.Каниязов. Сиртқи бўлим талабалари билан шу каби суҳбатлар доимий ўтказиб келинмоқда. Улар билан мулоқот олиб бориш орқали фикр ва таклифлари ўрганиб борилади. Бугунги суҳбат жараёнида ҳам талабаларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.
Маълумот учун, филиалда сиртқи бўлим 2021-2022-ўқув йилидан бошлаб очилди. Ҳозирги кунда 4 та мутахассислик бўйича жами 191 нафар талаба таҳсил олмоқда.
скачать dle 12.1