«Иқтисодиёт ва гуманитар» фанлар кафедраси ташаббуси билан бадиий кеча ўтказилди
Бугун «Иқтисодиёт ва гуманитар» фанлар кафедраси ташаббуси билан яқинлашиб келаётган сана яъни Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганлигинг 33 йиллиги муносабати билан «Она тилингни қадрла, ўзга тилни ҳурмат қил» шиори остида шеърият кечаси ташкил этилди. Бунда 1-босқич талаба-ёшлар бадиий ўқиш бўйича беллашдилар. Ушбу тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ ёзувчиси, филология фанлари номзоди А.Абдиев, «Иқтисодиёт ва гуманитар» фанлар кафедраси П.Хожалепесов, Ахборот хизмати раҳбари З.Хожамуратова, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамаловлар иштирок этишди. П.Хожалепесов кечани кириш сўзи билан очиб бериб, яқинлашиб келаётган байрам муносабати билан барчани самимий табриклаб ўтди. А.Абдиев ва З.Хожамуратовалар ҳам сўзга чиқиб, бугуни тадбирнинг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди. Танлов давомида 1-босқич ўзбек гуруҳи талабалари қорақалпоқ шоирларининг қаламига мансуб шеърларни айтиб ўзаро беллашдилар. Бадиий кеча жуда файзли даврада бўлиб ўтди. Ўзбек гуруҳида таҳсил олаётган талаба-ёшлар қорақалпоқ тилидаги шеърларни маромига етказиб ижро этишди десак муболаға бўлмайди. Танловнинг якуний натижаларига қўра, 1-ўринга 1-босқич 105-гуруҳ талабаси С.Юлдашева муносиб деб топилди. 2-ўринни эса 1-босқич талабаси Е.Гаипова эгаллаган бўлса, 3-ўринни Г.Досмамбетов эгаллади. Г.Эгамбергенов эса фаол иштирок этганлиги учун алоҳида эътироф этиб ўтилди. Ғолибларни расмий тарзда тақдирлаш маросими Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганлигинг 33 йиллиги муносабати билан ўтказилиши режалаштирилаётган байрам дастурида ўтказилиши таъкидлаб ўтилди. Талаба-ёшларнинг адабиёт йўналишида қобилиятларини юзага чиқариш ва янада ривожлантиришда шу каби бадиий кечалар алоҳида аҳамият касб этади. Бугунги тадбир юқори савияда ташкил этилди.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1