Филиалда яшаш учун 1001та сабаб акцияси ўтказилди
Аввал хабар берганимиздек, 22 ноябрь–«Психологлар куни» муносабати билан филиал психололги М.Алламуратова томонидан қизиқарли психологик тренинглар ва тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, филиалда «Яшаш учун 1001та сабаб» шиори остида мотивацион акция кўтаринки руҳда ўтказилди. Ушбу акцияга филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, ходимлар ҳамда талаба-ёшлар фаол иштирок этишди. Эрталабдан ўқишга ва ишга келганлар, "Ҳаёт гўзал, умр бебаҳо” ҳамда “Яшаш учун 1001та сабаб” жумлалари битилган банерга ўзларининг беғубор орзулари ҳамда мақсадлари, яшаш учун эзгу сабабларни ёзишди. Акциянинг ҳар бир иштирокчиси позитив кайфиятга эга бўлишди ва ўзлари учун янги мотивацияларни олишди. Тадбир давомида психолог иштирокчилар билан қисқа ва самимий мулоқот олиб бориб, уларнинг қизиқишлари ҳаётга, яшашга бўлган иштиёқлари тўғрисида маълумотларга эга бўлди. Шу каби мотивацион акцияларни ташкил этиб бориш орқали филиал ходимлари ва талаба-ёшларга ҳаёт завқини янада теран ҳис этиши учун имкон яратиш, уларнинг яшашга бўлган иштиёқини янада кучайтириш ҳамда ҳаёт бебаҳо ином эканлигини яна бир карра уқтириш сингари эзгу мақсадлар жамланган. Ҳар бир иштирокчи акцияда фаол қатнашиб, ўзларининг яшаш учун ажойиб сабабларини ёзишди. Муҳими уларга кўтаринки кайфият улашилди. Жуда кўпчилик мана шундай мотивацион акцияларни кўпроқ ташкил қилиб бориш таклифини билдиришди.
скачать dle 12.1