Ходимлар иштирокида психологик семинар-тренинг ўтказилди
Яқинлашиб келаётган сана яъни, 22 ноябрь – «Психологлар куни» муносабати билан ҳамда филиал ходимларининг психологик хусусиятларини ўрганиб бориш мақсадида "Ҳаёт гўзал, умр бебаҳо” шиори остида психологик семинар-тренинг ўтказилди.
Филиал психологи Мехрибан Алламуратова томонидан Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов, Ахборот хизмати раҳбари З.Хожамуратова ҳамда 6 нафар тьютор иштирокида "Ҳаёт гўзал, умр бебаҳо” шиори остида психологик семинар-тренинг ўтказилди. Ёшлар масалалари бўйича ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари С.Ганиев тадбирни очиб бериб, мана шундай тренингларни ташкил этиб бориш орқали филиал ходимларининг ҳаётга бўлган иштиёқини янада орттириш, тьюторларнинг талабалар билан иш олиб боришдаги натижалар самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлишини таъкидлаб ўтди. М.Алламуратова иштирокчиларга семинар-тренинг йўналиши бўйича тушунчларни бериб, дастлаб уларнинг қайси темперамент турига киришини билиб олиш мақсадида тест ўтказилди ва натижалари шу ернинг ўзида эълон қилинди. Тренинг давомида иштирокчилар ўзини янада эркин ҳис қилишлари учун уларга ўзлари ёқтирган ном билан мурожаат қилинди. Қизиқарли психологик машқлар, ажойиб ўйинлар асосида ўтказилган тренинг барча иштирокчиларга позитив кайфият бағишлади. Медитация, тестлар ва машқлар қувноқлик билан амалга оширилди. Барча иштирокчилар сокинлик билан орзулар оламига саёҳат қилишди. Ажойиб тарзда ташкил этилган семинар якунида психолог М.Алламуратовага самимий ташаккурлар билдирилди ва келгусида ходимлар учун мана шундай тренингларди кўпроқ ташкил этиб бориш таклифи билдирилди. Шунингдек, ҳар бир иштирокчи яшаш учун 1001 сабаб акцияси доирасида плакатга стикерлер ёрдамида мотивацион жумлаларни ёзиб қолдиришди.
скачать dle 12.1