Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан тадбир ташкил этилди
Барчамизга маълумки, 16 ноябрь бутун дунёда Халқаро бағрикенглик куни сифатида кенг нишонланиб келмоқда. Яқинлашиб келаётган ушбу сана муносабати билан Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали «Ветеринария ва зооинженерия» факультети ташаббуси билан “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида кўтаринки руҳда байрам тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбирда филиал директори Адилбай Есимбетов, Ёшлар масалалари бўйича ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари С.Ганиев, директор маслаҳатчиси З.Сапарбаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов, «Ветеринария ва зооинженерия» факультети декани А.Каниязов, декан муовини Е.Сейтмуратов, тьюторлар ҳамда талаба-ёшлар қатнашди. Филиал директори Адилбай Есимбетов тадбирни кириш сўзи билан очиб бериб, бутун дунёда белгиланиши анъанага айланиб улгурган ушбу сананинг муҳим аҳамияти, диний бағрикенглик халқимизга азалдан хос бўлган эзгу фазилат эканлиги, талаба-ёшлар юртимизда турли миллат вакилларининг ҳамжиҳатликда турмуш кечираётганлиги ва миллатлараро тотувлик аҳил ва иноқ бўлиб яшашимиз учун замин яратиб беришини қалбан англаб етиши керак эканлиги ҳақида алоҳида тўхталди. Тадбир давомида талаба-ёшлар ўзбек, қорақалпоқ, қазоқ, туркман, рус ва корейс сингари турли миллат вакилларининг урф-одатларини миллий либосларда акс эттирган ҳолда, саҳнада либослар кўргазмасини ташкил этишди. Ушбу 6 миллатнинг ўзига хос анъаналари ва миллий урф-одатлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар бериб ўтишди. Байрам тадбири учун тайёрланган концерт дастурида эса ҳар миллатнинг миллий куй ва қўшиқлари, рақслари намойиш этилди. Гўзал қизларимизнинг саҳнада турли миллат вакилларининг миллий либосларида кўриниш бериши, залдаги ҳар бир томошабинга ўзгача завқ бағишлади ва чин маънода халқаро бағрикенглик муҳитини ярата олди десак муболаға бўлмайди. Албатта, бундай тадбирларни ташкил этиш орқали талаба-ёшларнинг миллий ва умуминсоний қадриятларга бўлган ҳурматини янада ошириш, бағрикенглик муҳитини теран ҳис этиш, юртимизда турли элат вакиллари ҳамжиҳатликда тотув турмуш кечираётганлигини акс каби эзгу мақсадлар кўзланган. Тадбир якунида фаол иштирок этган талаба-ёшлар фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланди. Тадбир барчага бирдек манзур бўлди.
скачать dle 12.1