SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIТалабалар учун онлайн маъруза ташкил этилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Филиалда таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида хорижий профессор-ўқитувчиларни кўпроқ жалб қилган ҳолда, онлайн маърузаларни ташкил этиб бориш яхши йўлга қўйиб келинмоқда. Жумладан, бугун, яъни 11 ноябрь куни Ироқ Тишк Халқаро университети математика таълими бўлимининг математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Абдуллаҳ Курудирек талаба-ёшларга онлайн тарзда дарс ўтди. «Иқтисодиёт ва гуманитар» фанлар кафедрасига тегишли бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) йўналишининг 1-босқич 109-гуруҳ талабалари иштирокида бўлиб ўтган ушбу онлайн дарс илмий бўлим ва кафедра мудири П.Хожалепесов томонидан ташкиллаштирилди.
Аналитик геометрия элементлари мавзуси бўйича ўтказилган дарс давомида маърузачи Абдуллаҳ Курудирек батафсил тушунчаларни бериб ўтди. Талабалар онлайн маърузадан билим ва кўникмаларга эга бўлиши билан бирга, фойдали ва қўшимча маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, Абдуллаҳ Курудирек ҳамда Полат Хожалепесов ўзаро мулоқот олиб бориб, келгусида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, филиал талаба-ёшларига онлайн маърузаларни ташкил қилиб бориш каби масалаларни муҳокама қилишди.1-босқич 109-гуруҳ талабалари ушбу онлайн дарс мазмунли ва қизиқарли тарзда бўлиб ўтганлигиниалоҳида таъкидлаб ўтишди.