«Маънавият ва маърифат Кенгаши»нинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йил 10 ноябрь куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида «Маънавият ва маърифат Кенгаши»нинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Филиал директори, Кенгаш раиси А.Есимбетов йиғилишни очиб берди ва олиб борди. Йиғилиш давомида филиалда олиб борилаётган маънавий-маърифий тадбирларнинг самарадорлигини янада ошириш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳузурида «5 та муҳим ташаббус» марказини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар, ТТЖда ва ижарада истиқомат қилаётган талабалар ҳолидан мунтазам равишда хабар олиб бориш, ижара тўловларининг бир қисмини тўлаб бериш тартиби асосида амалга оширилган ишлар натижаси, Ахборот соатларини самарали ташкил этиш ҳамда талабаларнинг «Ижтимоий фаоллик индекси»ни жорий этиш тўғрисидаги 301-сон буйруқ ижроси бўйича ва бошқа тегишли масалалар юзасидан маърузачилар, жумладан, Ёшлар масалалари бўйича ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари С.Ганиев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов, Ветеринария ва зооинженерия факультети декани А.Каниязовлар сўзга чиқиб, тегишли мавзулар бўйича маъруза қилишди. «Маънавият ва маърифат Кенгаши»нинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши доирасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим масалалар бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилди ва режалар белгилаб олинди. Маънавий-маърифий тадбирларнинг самарадорлигини ошириб бориш юзасидан таклифлар билдирилди.
Филиал матбуот хизмати скачать dle 12.1