Филиалнинг илмий бўлим ходими Нижний Новгород шаҳрида ўтказилган халқаро форумда қатнашди
Жорий йил ноябрь ойида Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида Россия Фанлар академиясининг 300 йиллиги доирасида МДҲ давлатлари ёш олимларининг "Наука без границ" халқаро форуми бўлиб ўтди. Ушбу форумда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали «Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил қилиш» бўлимининг муҳандиси Кожамбергенова Кумисай иштирок этди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 9 давлатидан жами 384 нафар ёш олимлар қатнашган ушбу форумда К.Кожамбергенова «Мясная продуктивность цыплят-бройлеров» номли тезиси билан ўз маърузасини тақдим этди. Филиалимизнинг ходими халқаро даражадаги форумда бевосита иштирок этиши албатта ўзининг самарали натижасини беришига ишонамиз.
— Мен ушбу халқаро форумда шахсан иштирок этганимдан жуда хурсандман. Албатта, бу ерга ташрифимни ташкиллаштиришда филиал раҳбарияти ташаббускорлик қилди. Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва яна турли мамлакатлардан келган ёш олимлар билан танишиб, ўзаро фикр алмашдик. Таассуротларим ва ҳаёжонимни сўз билан ифодалаб бера олмасам керак— дейди К.Кожамбергенова. Форум давомида ёш олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, иштирокчилар учун Нижний Новгород шаҳри бўйлаб саёҳат ташкил этилди. К.Кожамбергенова форумда маърузаси билан иштирок этганлиги учун ташкилотчилар томонидан сертификат билан тақдирланди.
скачать dle 12.1