SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIТалабалар Мўйноққа парвоз қилишди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Бугун Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг талаба-ёшлари учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида Мўйноқ туманига саёҳат ташкил қилинди. Нукус халқаро аэропортидан йўловчи рейс билан Мўйноққа парвоз қилишга отланган талаба-ёшларни, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари С.Ганиев, Ветеринария ва зооинженерия факультети декани А.Каниязов, декан муовини Е.Сейтмуратовлар хайрли парвоз тилаган ҳолда кузатиб қўйишди. Тьютор Р.Хожаметов ҳамроҳлигида талабалар Мўйноқ аэропортига қўниб, шу заҳоти Орол денгизи тарихи музейига қараб йўл олишди. Музейдаги экскурсия давомида Орол денгизининг ўтмиши ва тарихини акс эттирувчи бир-биридан ажойиб экспонатларни томоша қилишди. У ердаги ҳайвонат ва ўсимлик дунёси, шунингдек, аҳолининг урф-одатлари ҳамда турмуши ҳақида сўзловчи ушбу музей талабаларда ажойиб таассурот қолдирди. Музей ходимлари ташриф буюрувчиларга батафсил маълумотларни тақдим этиш билан бирга Орол денгизи тарихига оид ҳужжатли фильмни қўйиб беришди. Музей бўйлаб экскурсиядан сўнг минглаб саёҳлар ташриф буюрадиган манзил “Кемалар қабристони”га ташриф буюришди. Очиқ осмон остидаги кемалар музейи мажмуасида ҳозирги кунда 15 га яқин кемалар кўргазмаси мавжуд. Саёҳатчиларимиз Орол фожиасини чин маънода тасвирлаб берувчи ушбу занглаган кемаларни ўз кўзлари билан кўриб, қалблари билан ҳис қилишди. Шунингдек, Мўйноқ бўйлаб саёҳат давомида диққатга сазовар жойларни кўздан кечиришди.