SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIЗооинженерия (балиқчилик) йўналишининг талабалари амалиёт ҳисобатини топширди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Ҳар қандай ходим ўз мутахассислиги бўйича етарлича амалий билимларга эга бўлмаса, унинг ишга профессионал тарзда ёндашиши бироз мушкул бўлади. Зеро, Леонардо да Винчи таъкидлаб ўтганидек, “Билимсиз амалиётга киришадиганлар, рул ёки компассиз саёҳатга чиққан денгизчига ўхшайди. Амалиёт ҳар доим назарияни яхши билишга асосланган бўлиши керак”. Биз бекорга сўзимизни амалиётга боғламадик. Олдин хабар берганимиздек, «Ветеринария ва зооинженерия» факультети Зооинженерия (балиқчилик) йўналишида таҳсил олаётган 3-босқич талабалар 1 ой муддат давомида амалиёт ўтади. 314 ҳамда 315-гуруҳ талабаларининг «Қорақалпоқ балиқ саноат» масъулияти чекланган жамият ҳамда «Нукус агро фиш» МЧЖда ўтаган 4 ҳафталик ҳажмда ишлаб чиқариш амалиёти ўз якунига етди. Амалиётчи талабалар ушбу муддат ичида амалга оширган ишлари ва ўрганган амалий билим ва кўникмалари асосида ҳисобат топширишди. Зооинженерия кафедраси мудираси А.Торешова бошчилигида амалиёт раҳбарлари Р.Темирбеков, З.Даулетова ҳамда А.Мусаевлар иштирокида ҳар бир талабанинг ҳисобати тингланди ва таҳлил қилинди. — Амалиёт даврида талабалар жуда кўпгина кўникмаларга эга бўлишди деб бемалол айта оламиз—дейди А.Торешова—Натижа уларнинг қунт билан тайёрлаган ҳисобатларидан ҳам ёққол кўриниб турибди. Факультет декани билан биргаликда амалиёт жараёнларини мунтазам равишда назорат қилиб бордик. Амалиёт раҳбарлари ҳам ўзларига бириктирилган талабалар билан доимий алоқада бўлиб, жараённи кузатиб боришди. Зооинженерия (балиқчилик) йўналишининг талабалари «Қорақалпоқ балиқ саноат» масъулияти чекланган жамият ва «Нукус агро фиш» МЧЖда мутахассислар томонидан берилган билим ва кўникмаларни ижобий ўзлаштириб, ўз тажрибаларини орттирганлигини таъкидлашди. Ҳар бир амалиётчи талаба презентация шаклида ўз ҳисобатларини топшириб, 1 ой муддат мобайнида нима ўрганганлиги ва қандай кўникмаларга эга бўлганлиги ҳақида батафсил гапириб берди.