“INFOLIB UZBEKISTAN – 2022” XI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигида филиал ходими фаол қатнашмоқда
Тошкент шаҳрида “INFOLIB UZBEKISTAN – 2022” XI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўтказилаётган ҳафталик куни кеча старт олди ва ҳафталик очилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ҳудудий ахборот-кутубхона марказларининг ходимлари, ОТМлари ахборот-ресурс маркази бўлими раҳбарлари, вазирлик ва идоралар, маънавият тарғиботчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Жорий йил ўн биринчи марта ташкиллаштирилаётган ушбу ҳафталикта Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг Ахборот-ресурс маркази бўлими бошлиғи Жумагул Халмуратова фаол қатнашмоқда.
Матбуот хизмати телефон орқали боғланганида —Ҳафталикнинг тантанали очилиш маросими жуда кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Бугун эса касбий маҳорат куни доирасида соҳа бўйича билимларимизни мустаҳкамлаб, маърузаларда иштирок этмоқдамиз. Албатта, ҳафталикнинг юксак савияда ташкил этилиши замирида Давлатимиз раҳбари томонидан китобхонлик маданиятини янада юксалтиришга қаратилаётган алоҳида эътибор мужассам деб ўйлайман. Тадбирларда бевосита иштирок этиб, ажойиб таассуротларга эга бўлмоқдаман —дейди Ж.Халмуратова. Республикамиздаги ахборот-кутубхона ходимлари ҳамда китобхон талаба-ёшларни қамраб олган ушбу “INFOLIB UZBEKISTAN – 2022” XI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги давомида форумлар, китоб тақдимотлари, семинар ва маҳорат дарслари, қизиқарли учрашувлар ҳамда тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ж.Халмуратованинг маълум қилишича, бугун Ёш кутубхоначиларда етакчилик қобилиятини шакллантириш мавзусида психологик семинар-тренинг ҳамда маҳорат дарслари олиб борилмоқда. Кутубхона ходимларини бир жойга жамлай олган ушбу ҳафталик доирасида қизиқарли тадбирлар бўлиб ўтади.
Филиал матбуот хизматискачать dle 12.1