SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIТалабалар гуруҳ тьютори ҳамроҳлигида музейга саёҳат қилишди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг талаба-ёшлари Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейига ташриф буюриб, у музей фаолияти ва экспонатлар билан яқиндан танишди. Ушбу пойтахтимиздаги музейлардан бирига саёҳат 2-босқич 215-гуруҳ талабалари иштирокида гуруҳ тьютори Ж.Мамбетниязов ташаббуси билан амалга оширилди. Талаба-ёшлар саёҳат давомида Қорақалпоғистон Республикасининг тарихи ҳамда маданияти, қорақалпоқ халқининг ўзига хос анъанаси ва флора ҳамда фаунасини акс эттирувчи экспонатлар билан яқиндан танишиб, қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.
—Талаба-ёшларнинг музейларга ташрифини ташкил этишдан кўзлаган асосий мақсад замирида-шу орқали уларнинг халқимизнинг бой тарихини чуқур ўрганишга бўлган қизиқишларини янада орттириш, ўтмишимиздан то бугунги кунга қадар сақланиб келинаётган анъаналар билан яқиндан таништириш ва ватанга бўлган муҳаббатини ошириб, садоқатини янада мустаҳкамлаш сингари эзгу мақсадлар мужассам— Ж.Мамбетниязов. Филиал талаба-ёшлари ушбу музейга саёҳат доирасида тарихий даврлар руҳини қалбдан ҳис қилишди ва ўзларига бир олам илиқ таассуротлар олишди. Шунингдек, музей ходимлари томонидан уларга керакли маълумотлар берилди.