Талабамиз спортнинг шахмат тури бўйича туман биринчилигида фаҳрли 1-ўринни эгаллади
Сўнгги йилларда мамлакатимизда спорт соҳасига алоҳида эътибор берилиб, ёшларнинг ушбу соҳада ютуқларга эришиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Филиал талаба-ёшлари ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб келмоқда, десак адашмаган бўламиз. Жумладан, Ветеринария медицинаси йўналишининг 4-босқичида таҳсил олаётган М.Ўролбоев спортнинг шахмат тури бўйича Гурлан тумани биринчилигида фаҳрли 1-ўринни қўлга киритди. Муҳтарам Президентимизнинг 2022 йил 19 январдаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-92-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда тумандаги ёшлар орасида оммавий спортни кенг тадбиқ этиш мақсадида ташкил этилган III-босқич Гурлан тумани биринчилигида спортнинг шахмат тури бўйича 22-26 ёш тоифасидаги ўғил болалар ўртасида рақибларини мағлуб қилиб, биринчи ўринни эгалашга муввафақ бўлган талабамиз диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.
— Ушбу талабамиз аввалги босқичда ҳам ижобий натижага эришган эди. Шунингдек, шу кунга қадар филиалимизда ташкил этиб келинаётган спорт мусобақаларида ҳам фаоллик кўрсатиб келмоқда. Албатта, бунда ўқув юртимизда талабаларни оммавий спортга жалб этиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳамда яратиб берилаётган шароитлар ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилаётганлигига ишончим комил—дейди Ветеринария ва зооинженерия факультети декани А.Каниязов. Шу каби спорт соҳасида фаол талабаларимиз сафи янада кенгайиб бориши тарафдоримиз. Битирувчи босқич талабаси М.Ўролбоевни эришган натижаси билан табриклаймиз ва келгусида муваффақиятлар тилаймиз!
скачать dle 12.1