Ўзбек тили байрами муносабати билан тантанали концерт дастури бўлиб ўтди
Барчамизга маълумки, ҳар йили 21 октябрь-юртимиз бўйлаб тил байрами сифатида кенг нишонланади. Бугун, пойтахтимиздаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 33 йил тўлиши муносабати билан "Қадринг баланд бўлсин, она тилим" шиори остида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Орынбаев Аманбай Тлеубаевич кириш сўзи билан очиб бериб, сўнгги йилларда мамлакатимизда ўзбек тилининг нуфузини янада ошириш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, барчани Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 33 йил тўлиши муносабати билан самимий муборакбод этди.
Тадбир доирасида байрам муносабати билан юртимиздаги бир қатор ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шундан сўнг тантанали байрам тадбири қизиқарли концерт дастури билан давом этди. Ушбу Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 33 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали жамоаси, жумладан, профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талаба-ёшлари директор Адилбай Есимбетов бошчилигида иштирок этишди ва ажойиб концерт дастурини томоша қилишди. Байрам барчангизга муборак бўлсин!
скачать dle 12.1