SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI"Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" шиори остида учрашув кечаси бўлиб ўтди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" шиори остида учрашув кечаси бўлиб ўтди
"Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" шиори остида учрашув кечаси бўлиб ўтди
Барчамизга маълумки, жорий йил Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги нишонланади. Ушбу байрам кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Бугун Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида яқинлашиб келаётган ушбу сана муносабати билан «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» шиори остида учрашув кечаси бўлиб ўтди. Тадбирга Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти доценти, филология фанлари доктори Г.Қурбаниязов, «Иқтисодиёт ва гуманитар» фанлар кафедрасининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) И.Халмуратов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси М.Аннакулов ҳамда талаба-ёшлар қатнашди. Учрашувни М.Аннакулов очиб бериб, ташриф буюрган меҳмонни талабаларга таништирди. Г.Қурбаниязов ҳамда И.Халмуратовлар сўзга чиқиб, сўнгги йилларда ўзбек тилининг жамиятимизда ва жаҳон миқёсида нуфузини янада ошириш ҳамда она тилимизни ўрганишга бўлган қизиқишларни орттириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва унинг самарали натижалари ҳақида тўхталди. Айниқса, мамлакатимиздаги ёшлар орасида она тилимизнинг кенг қўлланилиши бўйича тарғибот ишларини янада кучайтириш керак эканлиги таъкидлаб ўтилди. Бу борада филиал талаба-ёшлари орасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга алоҳида урғу бериб ўтилди. Тадбир давомида талаба-ёшлар ҳам сўзга чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Байрам арафасида ташкил этилган ушбу учрашув файзли тарзда бўлиб ўтди. Талаба-ёшлар учрашув доирасида керакли маълумотларга ҳам эга бўлишди.