SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиал жамоаси ободонлаштириш ишларини амалга оширди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Филиал жамоаси ободонлаштириш ишларини амалга оширди
Филиал жамоаси ободонлаштириш ишларини амалга оширди
Бугун эрталабдан Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали жамоаси филиал биноси атрофида ободонлаштириш ишларини олиб борди. «Тоза ҳудуд-саломатлик гарови» шиори остида профессор-ўқитувчилар ва барча ходимлар ҳамжиҳатликда тозалаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширди. Хотин-қизлар атрофни супуриб-сидириб, тўкилган баргларни йиғиштиришди. Йигитлар эса чиқиндиларни тозалаб, уларга кўмаклашишди. Бино ҳудудида олиб борилган ободонлаштириш ишлари давомида барчага бирдек кўтаринки кайфият ҳамроҳ бўлди десак муболаға бўлмайди.
— Ўзимиз яшаб турган ва иш фаолиятимизни олиб бораётган ҳудуд тозалигини асраш ва таъминлаш ўз саломатлигимиз учун жуда фойдали ҳисобланади. Бугунги кўнгилли равишда ташкил этилган шанбалик давомида филиал жамоаси уюшқоқлик билан ишга киришиб, ободонлаштириш ишларини олиб борди. Бунинг учун ҳаммага миннатдорчилик билдирамиз. —дейди Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамлов.Озодалик ва тозалик кўзларимизни қувонтиради ва қалбимизга хотиржамлик бағишлайди. Энг муҳими озода муҳит саломатлигимизни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Ахир халқимиз азалдан тозаликка риоя қилиб келган. Атроф-муҳит озодалигини таъминлашда ўз эзгу ҳиссасини қўшган филиал жамоасига ташаккур изҳор этамиз.