Филиал талабалари орасида “Йил талабаси” танловини эълон қиламиз!
Сиз илмда ва жамоат ишларида катта ютуқларга эришганмисиз? Фаол талабалар сафига кирасизми? “Йилнинг энг яхши талабаси” унвонини олишни истайсизми? Ундай бўлса “Йил талабаси” Республика танловининг филиал босқичида иштирок этинг!
Танлов қуйидаги 7 та номинация бўйича ўтказилади:
Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси;
Йилнинг энг фаол тарғиботчи талабаси;
Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси;
Йилнинг энг фаол спортчи талабаси;
Йилнинг энг фаол иқтидорли талабаси;
Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси;
Йилнинг энг фаол тадбиркор талабаси (хотин-қизлар учун).
“Йил талабаси”танлови учун талабгорлар ҳужжатларни Деканатга ёки Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимига топшириши керак. Эслатиб ўтамиз, ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати 20-октябрь.
Танлов низоми ва шартлари ҳамда батафсилмаълумотлар билан ушбу файлни юклаб олиш орқали танишишингиз мумкин.
Танлов натижалари расмий- веб-сайтимиз ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали ёритилади.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1