SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIБухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналишининг талабалари мономарказ фаолияти билан танишди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналишининг талабалари мономарказ фаолияти билан танишди
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналишининг талабалари мономарказ фаолияти билан танишди
Бугун «Иқтисодиёт ва гуманитар» фанлар кафедрасига тегишли бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) йўналишининг 1-босқич 109-гуруҳ талабалари кафедра мудири П.Хожалепесов ташаббуси билан пойтахтимиз Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказига ташриф буюрди. Ушбу экскурсия давомида талаба-ёшлар мономарказ фаолияти билан яқиндан танишди. Жумладан, йўналишлар бўйича касб-ҳунарга ўқитиш ва хорижий тилларни ўргатиш курслари билан танишди. Марказ ходимлари томонидан бу ернинг фаолиятини йўлга қўйишдан кўзланган асосий мақсадлар тушунтирилди. Ҳозирги кунда “Ишга марҳамат” мономарказида кўплаб фуқаролар, айниқса ёшлар турли хил йўналишлар бўйича ўқиб таълим олмоқдалар. Шу орқали эса ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўргатиб, бандлигини таъминлаш ва малакали мутахассис сифатида тайёрлаб касбга йўналтириш яхши йўлга қўйилган. Филиал талабалари марказда таълим олувчилар учун яратилган жуда қулай ва замонавий шарт-шароитларни кўриб, яқиндан танишди. Улар билан самимий суҳбат олиб боришди. — Талабаларимизни бу ернинг фаолияти билан таништиришимдан мақсад-мамлакатимизда ёшларни ва ишсиз фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг касб-ҳунар ўрганиши учун қулай шароитлар яратиб берилаётганлигидан хабардор қилиш ва улардан унумли фойдаланётган ёшлар билан суҳбатлашиш учун имкон яратишдан иборат. Менимча, талабалар ташриф давомида ижобий таассуротларга эга бўлишди деб ўйлайман— дейди П.Хожалепесов. 1-босқич 109-гуруҳ талабалари мономарказига экскурсия давомида фойдали маълумотлрга эга бўлишди.