"Ёш олимлар академияси” фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида учрашув ўтказилди
"Ёш олимлар академияси” МЧЖ нинг фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида учрашув ташкил этилди.
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали мажлислар залида илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган талаба-ёшларни “Ёш олимлар академияси” МЧЖ нинг фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида учрашув ташкил этилди. Ушбу тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Е.Абдигалиев, “Ёш олимлар академияси” директори С.Рустамова, мутахассиси Н.Калиев, Ёшлар технопарки мутахассиси илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Р.Турганбаев, докторантлар ҳамда иқтидорли талабалар иштирок этишди. Тадбир бошида Р.Турганбаев сўз олиб, ушбу учрашувни ташкил этишдан асосий мақсад ҳақида тўхталиб, ташриф буюрган меҳмонларни иштирокчиларга таништириб ўтди. Учрашув давомида Е.Абдигалиев ва С.Рустамовалар сўзга чиқиб, “Ёш олимлар академияси” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилишидан кўзланган эзгу мақсад ва унинг вазифалари нималардан иборат эканлиги ҳамда ҳозирги кундаги фаолияти ҳақида батафсил маълумотларни берди. Мамлакатимизда ёшларнинг илмий фаолият билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун қулайликлар яратиб берилмоқда. “Ёш олимлар академияси” ҳам айнан ёш олимларни илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланишга тизимли йўналтириш, уларнинг бу борадаги салоҳиятини ошириш ҳамда қўллаб-қувватлаш ва уларга кенг йўл очишга имкон яратиб бериш сингари эзгу мақсад йўлида ўз вазифаларини амалга оширади. Учрашув иштирокчиларига барча зарур маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавобларни олишди. Тадбир доирасида барча иштирокчилар батафсил тушунчаларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1