“Хотин-қизлар орасида фирибгарлик жиноятини олдини олиш ойлиги» доирасида учрашув ташкил этилди
Жорий йилнинг 13 октябрь куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактика куни» деб эълон қилинганлиги муносабати билан “Хотин-қизлар орасида фирибгарлик жиноятини олдини олиш ойлиги» доирасида учрашув ташкил этилди. Унда Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ХПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, майор А.Наменова, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов, профилактика инспектори, катта лейтенант Қ.Қайпназаров, Хотин-қизлар масалалари бўйича директор маслаҳатчиси Г.Ешмуратова ҳамда талаба-қизлар иштирок этишди. Тадбирни А.Сейткамалов очиб бериб, иштирокчиларга ташриф буюрган меҳмонни таништириб ўтди. Шундан сўнг, А.Наменова сўзга чиқиб, Мамлакатимизда Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ва улар орасида содир этилаётган фирибгарлик жиноятининг турлари ҳақида батафсил тўхталди. Ушбу жиноятнинг турлари ва кўринишлари ҳақида талаба-қизларга тўлиқ маълумотларни бериб ўтди. Мана шундай қабиҳ ниятли фирибгарлар тузоғига тушиб қолмасликни фуқароларимиз орасида кенг тарғиб қилиш зарур эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. А.Наменова томонидан ушба жиноят тури бўйича ҳаётий мисоллар ҳам келтирилди. Тадбир иштирокчиларида янада кенг тушунчаларни ҳосил қилиш мақсадида мавзуга оид тарқатма материаллар ҳамда буклетлар тарқатилди. Шунингдек, талабалар турар жойида истиқомат қилаётган талаба-қизлар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳам бугунги мавзу бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди. Учрашув давомида талабалар фойдали маълумотларга эга бўлишди.
Филиал матбуот хизмати скачать dle 12.1