SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI«Энг яхши китобхон талаба» Республика танловининг 3-ўрин соҳибаси директор томонидан тақдирланди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » «Энг яхши китобхон талаба» Республика танловининг 3-ўрин соҳибаси директор томонидан тақдирланди
«Энг яхши китобхон талаба» Республика танловининг 3-ўрин соҳибаси директор томонидан тақдирланди
Аввал хабар берганимиздек, филиал талабаси «Энг яхши китобхон талаба» Республика танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида учинчи ўринни эгаллашга муяссар бўлган эди. Бугун, яъни 12 октябрь куни 3-ўринни қўлга киритган ва ушбу танловга фаол иштирок этган 3 нафар талаба-қизлар филиал директори Адилбай Есимбетов томонидан тақдирланди. Тадбирга Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов, Ахборот-ресурс маркази бўлими бошлиғи Ж.Халмуратова, Ахборот хизмати раҳбари З.Хожамуратова ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. А.Есимбетов ўз кириш сўзида Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган эътибор ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Танлов иштирокчиларига эса билимдонлиги ва кўп китоб ўқиганлиги учун ташаккур билдирди ва уларнинг бу борадаги тиришқоқлиги албатта қўллаб-қувватланишини айтиб ёшларга мотивация бериб ўтди. Шунингдек, ташаббускорлик қилгани ва талабаларнинг фаол иштирокини таъминлагани учун Ж.Халмуратова, А.Сейткамалов ва З.Хожамуратоваларга раҳмат айтиб, келгусида талабалар орасида мутолаа маданиятини янада юксалтириб бориш керак эканлигини алоҳида таъкидлади. Республика танловининг 3-ўрин ғолибаси 3-босқич 311-гуруҳ талабаси Айзада Сарсенбаевага филиал директори А.Есимбетов томонидан диплом ва эсдалик совғаси топширилди. Фаол иштирок этган 3-босқич талабаси Венера Жолдасбаева ҳамда Шахида Қарлибаеваларга ҳам энг яхши совға сифатида мутолаа учун китоблар топширилди. Албатта, директор томонидан талаба-ёшларга мана шундай мотивация берилиши ва қўллаб-қувватланиши уларга янада ғайрат бағишлаб, келгусида бундан ҳам ижобий натижаларга эришиши учун туртки бўлиши аниқ.