SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI“Халқаро қизлар куни” муносабати билан ётоқхона талаба-қизлари иштирокида тадбир ўтказилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
“Халқаро қизлар куни” муносабати билан ётоқхона талаба-қизлари иштирокида тадбир ўтказилди
11 октябрь “Халқаро қизлар куни” муносабати билан ётоқхонада яшайдиган талаба-қизлар иштирокида Хотин қизлар қўмитаси ҳамда Матбуот хизмати ташаббуси байрам тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбир бошида Хотин-қизлар масалалари бўйича директор маслаҳатчиси Г.Ешмуратова сўзга чиқиб, бугунги кунда филиалимизда талаба-қизлар учун яратилиб берилаётган имкониятлар ва қулайликлар ҳақида батафсил гапириб, байрам муносабати билан барчани табриклади.Хотин-қизлар масалалари бўйича Ветеринария ва зооинженерия декани маслаҳатчиси З.Даулетова, Зооинженерия кафедраси мудири А.Торешова ва Ахборот хизмати раҳбари З.Хожамуратова байрам қаҳрамонларига ўзларининг самимий тилакларини билдиришди ва қизиқарли уйин шартларини тушунтириб ўтишди. Байрам тадбири доирасида қизлар орасида кўнгилочар ўйинлар ўтказилди. Дастлаб, барча иштирокчилар 4 кишидан иборат алоҳида жамоаларга бўлинди. Уларни жамоа сифатида ажратишда ҳам қизиқарли ўйин усулидан фойдаланилди. Фаол қизларимиз бир-биридан қизиқарли бўлган 4 шарт давомида шаққонлик ва шижоат билан ўз маҳоратларини ишга солди. Эркин ва қувноқ тарзда ўтказилган тадбир талаба-қизларга позитив кайфият бағишлади. Буни уларнинг кулиб турган чеҳрасидан бемалол илғаб олса бўлади. Шартлар ўз якунига етганидан сўнг «Позитив» ва «Принцесса» жамоалари бирдек баллни қўлга киритиб, 1-ўринни эгаллаган бўлса, «Ангел» ва «Блэк Стар» жамоалари ҳам бирдек натижа билан 2-ўринни эгаллади. Ташкилотчилар томонидан қизларга яхши кайфият бағишлаш учун “Оз бўлса-да кўп ўрнида кўришар” деган ибора остида совғалар улашилди. Шундан сўнг, талаба-қизлар сўзга чиқиб, ушбу тадбир кўтаринки кайфиятда ўтганлиги ва байрамона муҳит яратилгани учун ўз миннатдорчилигини билдиришди. Кўзланган асосий мақсад ҳам Халқаро қизлар кунида ётоқхонадаги талаба-қизларга кайфият улашиш ва вақтларини мазмунли ўтказиши учун шароит яратиш эди. Қизлар юзидаги табассум уларнинг манмнун эканлигини намоён қилди.