SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиалда лекторий концерт дастури ташкил этилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2-февралдаги «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-112-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва филиал талабаларининг мусиқий маданиятини юксалтириш, жаҳон ва миллий санъат дурдоналари билан яқиндан таништириб бориш ҳамда шу орқали дунёқарашини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими «Халқ созлари» оркестри томонидан лекторий концерт дастури ташкил этилди. Тадбир бошида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов ҳамда Ветеринария ва зооинженерия факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Е.Сейтмуратовлар сўз олиб, ташриф буюрган меҳмонларни талабаларга таништириб ўтди ва ушбу концерт дастурини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсадга тўхталди.
«Халқ созлари» оркестри дирижёрлари Султан Реймов ва Мийрас Хабибовлар томонидан филиал профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари учун жонли тарзда ажойиб концерт дастури қўйиб берилди. Жонли мусиқа садолари остида ўтказилган концерт дастури барчага бирдек завқ бағишлади десак муболаға бўлмайди. Залда ўтирганларда ўзгача кўтаринки кайфият улашилди. Муҳими, талаба-ёшлар маданий ҳордиқ чиқаришди. Албатта, жонли ижро, мусиқа асбоблари ва оркестр ижросидаги куй— ажойиб атмосферани яратиб бера олди. Концерт дастуридан сўнг «Халқ созлари» оркестрига миннатдорчилик сифатида бутун зал бўйлаб давомий қарсаклар янгради.