Талабалар амалиётини ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказилди
Филиалимизда “Зооинженерия” кафедрасига тегишли йўналишларнинг 3-босқичида таҳсил олаётган талабаларни амалиёт ўташ учун юбориш давом этмоқда. Жумладан, бугун ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров бошчилигида талабалар амалиётини ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказилди. Унда “Ветеринария ва зооинженерия” факультети декани А.Каниязов, “Зооинженерия” кафедраси мудири А.Торешова, кафедранинг қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Тлеумуратов ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Қ.Атаназаров сўзга чиқиб, амалиёт ўташ жараёни бу ерда таҳсил олаётган талабалар учун жуда муҳим ҳисобланиши, фақат назарий билимлар билан чекланиб қолмасдан, амалий тажрибаларни ҳам пухта ўзлаштириб бориш зарур эканлиги ҳақида гапирди. Шунингдек ушбу амалиёт даврида талабалар чуқур масъулиятни ҳис қилган ҳолда ёндашиши таъкидлаб ўтилди. А.Каниязов ва А.Торешовалар томонидан эса амалиёт ўташ тартиби, хавфсизлик техникаси, бириктирилган амалиёт раҳбарлари билан биргаликда иш олиб бориш ҳамда қолган барча расмий маълумотлар батафсил бериб ўтилди. Зооинженерия (йилқичилик ва туячилик) йўналиши 3-босқич 309-310-гуруҳ, Зооинженерия (асаларичилик) 3-босқич 313-гуруҳ талабалари 1 ой муддат даврида ишлаб чиқариш амалиётини ўтайдилар. Ушбу гуруҳларга кафедра ўқитувчиларидан Ю.Султанов, А.Тлеумуратов, С.Абуовлар амалиёт раҳбари сифатида бириктирилди.
Маълумоот учун, талабалар Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига юборилади ва кўмита томонидан туманларга амалиёт ўташ учун тақсимланади. Амалиёт жараёни доимий назорат остида бўлиши амалиёт раҳбари ва кафедра мудири томонидан таъминланади.
скачать dle 12.1