Филиал психологи томонидан талабалар иштирокида семинар-тренинглар ўтказилди
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида таҳсил олаётган талаба-ёшлар орасида қизиқарли психологик семинар-тренинглар ўтказилмоқда. Филиал психологи М.Алламуратова томонидан биринчи, иккинчи, учинчи ҳамда тўртинчи босқич талабалар иштирокида «Шахсларора муносабатларни шакллантириш» ва «Мулоқот психологияси» мавзуларида семинар-тренинглар ташкил этилди. Ушбу семинарлар давомида талабаларга инсонларнинг ўзаро муносабатлари, уларнинг мулоқот жараёнида алоҳида шахс сифатида фаол иштироки, муносабатларнинг психологик хусусиятлари ва мулоқот маданияти бўйича кенг тушунчалар берилди. Одамларнинг жамиятда шахс сифатида ўз ўрнини топишида унинг атрофдагилар билан ижобий муносабат ўрнатиши, мулоқот психологиясидан хабардор бўлиши муҳим аҳамият касб этади.
Ҳар биримиз шахсларора муносабатларда ўз нуқтаи назаримизни намоён қила олишимиз керак. Инсон ўз фаолияти давомида кўплаб одамлар билан мулоқотда бўлади ва муносабат ўрнатади. Ушбу жараёнда эса унга ўз тажрибаси ва билими яхшигина асқотади. Шу боис, филиал талаба-ёшларига ушбу мавзулар доирасида батафсил тушунчалар берилди. М.Алламуратова иштирокчиларнинг қизиқишини янада ошириш мақсадида семинар-тренинглар давомида мавзуга оид психологик ўйинларни ва психологик тестларни ўтказди. Ўз ўрнида уларнинг ҳам фаоллиги семинар янада жонли тарзда ўтишига туртки бўлди. Талабаларда тегишли кўникмалар ҳосил қилинди.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1