SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIЗооинженерия (балиқчилик) йўналиши талабалари амалиёт ўташмоқда » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида талабаларга пухта назарий билимлар бериб борилиши билан бирга, уларнинг амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш ҳар дойим муҳим вазифа сифатида илгари сурилиб келинмоқда. Яқиндагина Зооинженерия (балиқчилик) йўналишида таҳсил олаётган 3-босқич 314 ҳамда 315-гуруҳ талабалари 4 ҳафталик ҳажмда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун юборилди. Дастлаб «Ветеринария ва зооинженерия» факультети декани А.Каниязов бошчилигида талабаларга хавфсизлик техникаси, амалиёт жараёнлари ва доимий назорат остида бўлиши батафсил тушунтирилди. Талабалар «Қорақалпоқ балиқ саноат» масъулияти чекланган жамият ҳамда «Нукус агро фиш» МЧЖ га амалиёт ўташ учун юборилди. Зооинженерия кафедраси мудираси А.Торешова, маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими бошлиғи Д.Каниязов, гуруҳ тьютори А.Баймуратов ҳамда амалиёт раҳбари сифатида бириктирилган З.Даулетовалар амалиёт жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида Нукус туманида жойлашган «Нукус агро фиш»га ташриф буюришди. Ташриф чоғида талабалар аллақачон амалиётга киришиб кетганлигининг гувоҳи бўлишди. Бу ерда уларга бириктирилган амалиёт раҳбари ҳамда талаба-ёшлар билан мулоқот олиб боришди. Амалиётчилар ёпиқ сув таъминоти асосида етиштирилаётган балиқлар, асосан Африка лаққаси балиқларини боқиш ва уларни қандай парваришлаш усулларини ўрганиш бўйича кўникмаларга эга бўлиб бошлашганлигини таъкидлаб ўтишди.
Бетонли ванналарда парвариш қилинаётган балиқларни озиқлантириш жараёнларида бевосита иштирок этишаётганлигини ҳам гапириб ўтишди. Зооинженерия (балиқчилик) йўналишининг талабалари бу ерда филиал ўқитувчилари томонидан берилган назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштирган ҳолда мустаҳкамлаб бориши аниқ. Амалиёт жараёнини назорат қилиш ҳамда талабаларга ҳормасин айтиш учун ташриф буюрганлар амалиётчиларнинг фаоллигини кўриб xотиржам бўлишди. Биз ҳам ушбу талабалар чуқур билим ва кўникмаларга эга бўлишига ишонч билдирамиз.