Филиал талабаси «Энг яхши китобхон талаба» Республика танловида 3- ўринни эгаллади
Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Энг яхши китобхон талаба» Республика танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Ушбу танловда республикадаги барча ОТМ талабалари иштирок этишди. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида ўтказилган босқичида ғолиб бўлган 3 нафар талаба ҳам қатнашди. Энг билимдон китобхон, Аннотация маҳорати, китобхонлик ва китоб ўқиш маданиятини кенг тарғиб қилиш сингари 3 шарт бўйича ўтказилган танлов давомида иштирокчилар ўз билим ва интилувчанлиги билан фаоллик кўрсатишди. — Бахс ва мунозараларга бой кечган танлов давомида талаба-қизларимиз ўткир зеҳни ва билими билан ўзларини кўрсата олишди. Улар орасида китобхонликни доимий равишда тарғиб қилиб, китоб мутолаасига жалб қилганимиз ўзининг ижобий натижасини бераётганидан жуда хурсандман— дейди Ахборот-ресурс маркази бўлими бошлиғи Ж.Халмуратова. 1-шарт давомида берилган тестдан жами 50 та саволдан йўқори балл тўплашга муввафақ бўлган талабаларимиз кейинги шартларда ҳам жуда фаол бўлишди. Қувонарлиси, танловнинг якуний натижасига кўра, филиалнинг 3-босқич 311-гуруҳ талабаси Айзада Сарсенбаева 3-ўринни эгаллади. Шунингдек, 3-босқич талабаси Венера Жолдасбаева ҳамда Шахида Қарлибаевалар фаол қатнашиб, йўқори балл тўплагани учун фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланди.Танлов ғолиблари эса ташкилотчилар томонидан диплом билан тақдирланди. Китобхон талабаларимизни самимий табриклаган ҳолда, келгусида янада фаол бўлишга ундаб қоламиз.
скачать dle 12.1