«Ҳуқуқбузарликлар профилактика куни» муносабати билан мажлис бўлиб ўтди
Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактика куни» деб эълон қилиниши нафақат маҳаллалар балким, олий ўкув юрти талабалари орасида ҳам осойишталикни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали мажлислар залида «Ҳуқуқбузарликлар профилактика куни» муносабати билан мажлис бўлиб ўтди. Унда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов, Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жиноят кидрув бўлими бошлиғи, майор А.Даулетмуратов, профилактика инспектори, катта лейтенант Қ.Қайпназаров, Ветеринария ва зооинженерия факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Е.Сейтмуратов, тьюторлар ҳамда талаба-ёшлар қатнашди. А.Сейткамалов мажлисни очиб берди ва олиб борди. Тадбир давомида А.Даулетмуратов ва Қ.Қайпназаровлар сўзга чиқиб, ёшлар орасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, талаба-ёшларни маънавий етук инсон сифатида тарбиялаш муҳим аҳамият касб этиши ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш каби масалаларга тўхталди. Шунингдек, мутахассислар томонидан жиноятчиликка оид ҳаётий мисоллар келтириб ўтилди. Филиал талаба-ёшлари ҳуқуқбузарликлар профилактика куни доирасида кенг тушунчаларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1